Шашликни кола, газланган сув ва шунга ўхшаш суюқликлар билан
мариновка қилманг, гўштнинг бор тами суюқликка чиқиб кетади. Гўштнинг тами
сақланиб қолиб, янада маззали бўлиши учун тажрибаларим давомида энг маззали
бўлган шашлик пишириш услубимни сизларга ёзиб бераман. Биронта чойхонада бу
услубда мариновка қилинмайди, бошқача осон йўлини қилишади. Ишонинг, бу
шашликнинг тами Бухорода машхур Ғиждивон ва Чорбакр шашликларидан маззали
чиқади.
Гўшт танлаш ва кесиш.
Шашлик учун ёш қўй ёки қорамол гўштининг камҳаракатланадиган қисмидан оласиз. Мол семиз ва катта бўлса кам суяк чиқади.
Гўштни чиройли кесиш мақсадида сал қаттиқроқ бўлгунча тузламаган ҳолда
музлатгичга қўясиз, кейин олиб шашлик учун чиройли кубик шаклида кеса
бошлайсиз, шунда гўшт чиройли кесилади.
Мариновка.
Идишга биринчи 5 кг. гўшт солинади.
Табга қараб туз солинади. Гўштни тами чиқмаслиги ва ўзига янада маззали там
олиши учун 100 мл. қаймоқ соламиз, қаймоқ таркибидаги ёғ гўштни ташқи қисмига
ёпишиб олиб тамини чиқиб кетишидан сақлайди ва маззали там беради. 1.5 кг. пиёзни йирикроқ қилиб тўғрилаб соламиз. Бир
чой қошиқда узум сиркаси соламиз. Узум сиркаси зиравор сотадиганларда бўлади.
Бўлди, шундоқ устини оғирроқ нарса билан қаттиқ ёпамиз-да, 3 соат музлатгичда қўямиз.
Пишириш.
Олов таёрлашда кўмир, кўмир бўлмаса саксовул ёки ўрик дарахтлари яхши
ёнади. Шашликни баланд оловда пиширсангиз гўштни мағзи пишмасдан қолади, жуда
паст оловда пиширсангиз гўштингиз қаттиқроқ бўлиб соки чиқиб кетади. Шу сабаб
оловни меъёрида иссиқлик берадиган даражада таёрлаш керак. Оловни меъёрини
билмасангиз, имкон қадар гўштни йирикроқ кесмасликка ҳаракат қилинг, ингичкароқ
бўлса жуда тез пишади ва мағзи пишмасдан қолмайди. Бу шашлик фақат лаҳм гўштдан бўлди. Оқ-ёғни
ёқтирсангиз уни шундоқ сихга тиқиб пишираверасиз. Оқ-ёғ танлашдаям
қорамолнинг ошқозон атрофидаги пардасимон ёғдан олинг.
Rahmat, ajoib retsept uchun, tayorlab ko'raman albatta.
ОтветитьУдалить