четверг, 23 января 2014 г.

Организмда тузларнинг тўпланиш сабаблари ва бунинг оқибатлари


Инсон тузсиз яшай олмайди, организмда тузнинг ўрни катта. Тузни ҳаддан зиёд истеъмол қилганда ва организмни туздан тозаловчи аъзоларингизнинг иш фаолияти ёмонлашганда, танада туз миқдори ортиб, жуда кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозир сизлар билан инсон танасида туз миқдорининг кўпайиш сабаблари ва бунинг салбий оқибатлари ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашаман. 


Тассавур қилинг, уйингизга бир камаз тўла ғишт келди, шуни киритишингиз керак. Сизнинг кучингиз ғиштларни 10 соатда киритиб, териб қўйишга етади. Бундан ортиғини бажаролмайсиз. Биринчи куни ҳамма ғиштларни киритдингиз ва чиройли қилиб тердингиз, ишни тугатай деганингизда, яна бир камаз ғишт келди. Бошлиғингиз сизга бу ғиштларни ҳам ҳозир киритасан, деди. Сиз ухламасдан, чарчаб шу ғиштларни киритдингиз. Эрталаб икки соатгина ётдингиз, бироқ яна бир камаз ғишт келди, буниям киритдингиз, кечга яқин эса яна бир камаз келди. Бунисига кучингиз қолмади, шу тариқа ҳар куни икки камаздан келаверди ва ғиштлар ташқарида қолиб кетаверди. Энди бир камаз ғиштни киритишгаям кучингиз қолмади. Натижада ғиштларнинг синиб, ишингизнинг сифати жуда пасайиб кетди. Сизга бирон киши ёрдам ҳам бермади, овқатнинг ҳам калорияси камроғидан еб ишладингиз. Энди сизнинг кучингиз бир камаз енгилгина пахтани киритишга қодир холос, ундан ортиғи имконсиз бўлади ва бу ҳолат сизни ниҳоятда чарчатади. Бошлиғингиз эса сизга ҳафтасига бир кун дам беришга ақли етмади-да. Дам олиш кунини ходимларнинг куч-қувват тўплаши учун нақадар муҳим эканини билганида эди...
Кўриниб турибдики, бошлиқнинг бизнесдаги билим ва қарашлари жуда паст экан. Яроқлилик мудатингиз 100 йил бўлса,  у сизни 50 йил ҳам хизмат қилолмайдиган одамга айлантириб қўйди. Аслида 100 йил ишлатиб ишининг самарадорлиги ва сифатини ошириб, катта фойда кўриши керак эмасмиди? Келинг, бир кун ишлатган тақдирдаям, ходимининг хурсандлиги ва ишининг сифатини кўриб, мазза қилмайдими? Майли, бир кун ўзи жудаям пушаймон бўлади, ўшанда катта пул тикиб ҳам сиздек ишчини топа олмайди. Бошлиқ ҳар бир ишчисини меъёрида ишлатиб, катта фойда кўриши керак. Албатта, ялқов қилиб, ишлатмасдан ҳам ходимини “яроқсиз” қилиб қўйиши мумкин. Биласизми, ҳозирда бунақа бошлиқлар жуда кўп, ходимларини ортиқча қийнаб, “яроқсиз” қилиб, кейин бизнесимиз банкрот бўлди, омадимиз чопмади, деб нолишади.

Бошлиқ — ўзингиз, ходимингиз буйрагингиз, жигарингиз, ошқозон ва ичакларингиздир. Кимнингдир ёрдам бергани — организмнинг фаол ишлашини таъминлаш мақсадида ҳар куни 1,5 литр ичишингиз керак бўлган тоза сув. Ғиштлар эса устма-уст танаввул қилган овқатларингиз. Қолиб кетаверган ва синган ғиштлар — мушакларингизда тўпланган тузлар, қонингиз таркибида холестерин ва шунга ўхшаш зарарли моддалар миқдорининг ортиши. Бошлиқнинг банкротлиги ва омадсизлиги эса сизнинг “мен қарияпман, шамолладим, сиқилганимдан юрагим оғрияпти”, дейишингиздир. Кечаси икки соат ухлаганингиз — тўқ қоринда ухлаб, тонггача организмингизни қийнаб, уйқуга тўймасдан уйғонганингиз. Қолиб кетганларини ўзингиз солиштириб олаверасиз.

Тўйиб ва очликни сезмасдан туриб овқатланиш инсон танасидаги мушакларда тузнинг тўпланиб қолиши сабабларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳали ҳазм бўлмаган овқатлар ичакларингизда бўла туриб, яна устига овқат ейиш, бу органларингизни қийнаш билан бирга, “ахлат”ларни танангизга сўрилишига олиб келади. Шу каби хатолар такрорланганда, қайсидир аъзойингизнинг ишлаш қуввати сезиларли даражада пасаяди ва секин-аста “чарчаб” қолади.

Тузсиз бирор таомни истеъмол қилиб бўлмайди, лекин қанча шўр овқат есангиз, тузга бўлган талаб шунчалик ошаверади. Сизга меъёрида туз солинган таомлар ҳам тузи пастдек туюлаверади. Бунинг тескариси ҳам бўлиши мумкин, қанча тузсиз таом ейишингиз билан меъёрида тузланган таом сизга шўр кўринаверади. Инсоннинг таъм сезиш хусусияти шундай шаклланган. Бунда тузсиз ёки тузи паст таомни ейиш учун иштаҳа очувчи зираворлар, саримсоқ, қалампир, саримсоқ ёки пиёздан фойдаланиш мумкин. Лекин унутмаслик керакки, аччиқ маҳсулотларнинг ҳам меъёридан ортиғи инсон организмига зарар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон танаси учун суткасига 1,5 грамм туз миқдори норма ҳисобланади. Энди ўйланг, биз ейдиган уч маҳал овқат, сут, колбаса ва бошқа маҳсулотларнинг таркибида неча грамм туз бор? Меъёрида туз истеъмол қилган билан ҳам, тузлар тўпланиб қолиши мумкин. Бунга кофе ва шоколадларнинг меъёридан ортиқ ва ётиш олдидан истеъмол қилиниши ҳам сабаб бўлади. Крахмалга бой нон маҳсулотлари ва ёғли таомларни ортиқча истеъмол қилиш туз тўпланишига олиб келади. Бу маҳсулотларни истеъмол қилганингизда, буйрак ва жигарингиз зўриқиб ишлайди ва тузларни чиқаришга кучи етмай қолади.

Ҳаво иссиқ пайтларида кўпчилик одамлар ичган ичимлигини терлаш орқали чиқариб юборади. Шу сабаб ҳожатхонага чиқиш ёз пайтларида жуда кам кузатилади. Кўпи билан эрталаб бир, кечаси бир ҳожатхонага чиқасиз. Бунинг оқибатида ичган сувимиз таркибида бўлган тузлар танамизда қолиб кетаверади ва куз фаслига келиб танадаги туз миқдори ошади. Иссиқ ҳаво бўлганида, терламасликка, салқин жойларда ўтиришга ҳаракат қилиш керак. Шунда суюқлик сийдик орқали чиқиб кетади. Ёз пайтида шунга мослаштириб неъматлар берилган, албатта бу неъматларнинг ҳаммасидан вақтида еб туриш керак. Қишда эса, ичган суюқлигингиз фақат сийдик йўли орқали чиқиб кетади, шу шароитдаям камроқ ҳожатхонага чиқай, деб кам сув ичиб, тузларни тўпланишига сабабчи бўладиганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳарорат совуқ бўлган сайин, тузлар катталашиб, бир жойга тўпланаа бошлайди. Бир стакан илиқ сувда эритган тузни, маълум вақт салқин хонага қўйсангиз, стаканга эриб кетган тузлар қайтиб кристал ҳолатига келади. Бу оддий сувда эриган тузнинг кристаллашуви. Инсон танасига истеъмол қиладиган маҳсулотлари орқали ҳар хил туз ва элементлар киради. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, қаттиқ кристалларга айланади. Кристаллар, асосан умуртқа поғонаси дисклари, оёқ ва қўлларнинг мушаклари орасида йиғилиб қолади. Одамнинг буйрагига тош шаклида қолиб кетишиям мумкин.

Қўлингиз кафтида музни олиб, устидан ярим қошиқ тузни сепинг ва қўлингиз билан ғижимлаб кўринг, жудаям қаттиқ оғриқни сезасиз. Энди инсон танасига эндигина кичкина кристалча бўлиб шаклланган туз, танангизни қаерида бўлса, шу ерингиз сал совуқ қотса, ўша ерингизнинг мушак ва асаб толаларини туз куйдира бошлайди. Шу тариқа, тузлар бир жойга катталашиб бораверади, ўша ерга массаж олсангиз, эриб бошқа жойга бориб тиқилади ва танангизнинг айрим жойларига ўзларига “уяча ясаб олишади.

Туз кристаллари кўпаядиган жойларнинг энг хафлиси умуртқа поғонаси дисклари орасида кузатилади. Умуртқа поғонасида энг кўп учрайдиган касалликлар — острехондроз ва умуртқа чурраси ҳисобланади. Бу касалликларнинг келиб чиқиши ҳам, асосан, тузларнинг тўпланиши билан боғлиқ. Тузлар юрак, буйрак, ўпка, бош мия, жигар ва ҳоказо инсоннинг ҳар бир аъзосини бир-бири билан улаб турадиган (компьютер симлари каби) асаб толалари орасига ўрнашиб олиб, шу аъзонинг ишлашига тўсқинлик қила бошлайди. Бунинг оқибатида инсон ҳар қандай касалликка дучор бўлиш мумкин. Тузлар асосан энг кам ҳаракат қиладиган аъзоларингизга кристал шаклида жойлашиб олади. Ҳамма жойи ҳаракатчан инсонларнинг эса, буйракларида тош пайдо бўлганини кўрганман.

Ҳар қандай ортиқча вазни бор одамнинг танасида ортиқча тузлар бўлади, танадаги ёғнинг кўплигиям, тузларни танага сақлаб қолишига сабаб бўлади. Парҳез (диета) қилиб, ортиқча вазндан қутулсангиз, тузлар сизга каттароқ зарар етказишиям мумкин. Шу сабаб, ҳар қандай диета ва туздан тозалаш усулларини интернетдан топиб, мутахассис маслаҳатисиз буни амалга оширманг.

Кейинги блогпостларда туздан тозаланиш ва кассаликлардан қандай қилиб табобат йўли билан шифо топиш ҳақида батафсил ёзиб беришга ҳаракат қиламан. Ўқиганингиз учун раҳмат!


Соғликка бирор нарса тенг бўла олмайди, ҳамиша соғ ва саломат юринглар!